Ўшда айрим жамоат транспортларининг ҳаракати вақтинча ўзгарди

Ўш шаҳрининг Монуев кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли, мазкур кўчанинг бир томони ёпилиши муносабати билан Ўш шаҳридаги айрим жамоат транспортлари ҳаракатида вақтинчалик ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди.

№110 шаҳар микроавтобус йўналишида Ўн-Адир Жийдалик йўналишида А. Шакиров, Ж. Шамшиев, А. Масалиев кўчалари бўйлаб икки томонлама.

№12 ДЭУ-12 кичик автобус йўналиши ЎшТУга қараб йўналганда, Масалиев, Ж.Шамшиев, А.Шокиров кўчалари орқали икки томонлама ҳаракатланади.

№141 кичик автобус йўналиши Ўн-Адир марказий бозор йўналишида А. Шакиров, Ж.Шамшиев, А.Масалиев кўчалари орқали икки томонлама ҳаракатланади.

№137 кичик автобус йўналиши Монуев, А.Масалиев, Ж.Шамшиев, А.Шакиров кўчалари бўйлаб Дўстлик Ўн-Адир йўналиши бўйича икки томонлама ҳаракатланади.

№115 шаҳар микроавтобус йўналиши Бабалашкар Маъруфи Монуев, А. Алимжонов, Монуев, А. Навоий, А. Масалиев, Монуев, Тилеке-батир, Ж. Раимбеков кўчалари билан юриб, қайтаётганда ўз ҳаракати билан Ж. Раимбеков, Монуев, А. Масалиев, Ж. Шамшиев, Х. Абдуллаев, К. Мадумаров кўчаларидан ўтади.

№118 кичик автобуси Наримон-Фурқат йўналиши бўйлаб Монуев, А. Масалиев, Ж.Шамшиев, Ҳ. Абдуллаев, К. Мадумаров кўчалари орқали қатнаб, қайтаётганда Монуев, А.Навоий, А. Масалиев. Ж. Раимбеков кўчалари билан ўз йўналишида юради.

№120 кичик автобус йўналиши Қоратой-ВЛКСМ йўналишида Монуев, А. Алимжанов, А. Масалиев кўчаларидан ўтиб, кейин ўз йўналишида давом этади. Қайтаётганда Монуев, А.Масалиев, Ж.Шамшиев, Ҳ. Абдуллаев, К. Мадумаров кўчаларида ўз йўналиши орқали ўтади.

№146 шаҳар микроавтобус йўналиши ЎшТУ-Рудакий мактаби йўналишида А. Шакиров, Ж.Шамшиев, А.Масалиев, Р. Абдикадиров кўчалари орқали ўтиб, ўз йўналишида ушбу кўчалар билан қайтади.

№127 шаҳар микроавтобус йўналиши А. Масалиев кўчасидан Ж. Шамшиев, К. Мадумаров, Х. Абдулаев кўчалари орқали ўз ҳаракат схемаси билан Ишкавон-223-квартал йўналишида ҳаракатланади.

№160 кичик автобус йўналиши Моди қишлоғидан Монуев, А.Алимжанов, А.Масалиев, Ж.Раимбеков кўчалари орқали А.Масалиев кўчаси ва У.Салиева кўчаси, А.Масалиев, Ж.Шамшиев, Х. Абдуллаев, К. Мадумаров кўчалари орқали ўз ҳаракати схемаси билан қайтади.

№161 кичик автобус йўналиши Қизил-Тол-Саламат клиникаси йўналиши бўйича, Монуев, А. Масалиев, А. Алимжанов, А. Навоий, Тилеке-Батир, С. Раимбеков, А. Масалиев кўчалари билан юриб, А. Масалиев, Ж. Раимбеков, Тилеке-Батир, Монуев А. Масалиев, З. Шамшиев, Ҳ. Абдуллаев, К.Мадумаров кўчалари орқали ўз схемаси билан қайтади.

№49 Қирғизистон-Чехия – ЎшТУ йўналиши бўйича Монуев, Т. Турсунбаева, А. Навоий, А. Масалиев, Ж. Раимбеков, Тилеке-Батир, Монуев, А. Масалиев йўналиши бўйича ЎшТУгача бориб, қайтишда ЎшТУ- Қирғиз-Чек, Ж. Раимбеков, А. Масалиев, Қора-Сув, Артиков, Садиков, Мачак, Насирдинов (ҳалқа йўли), Фурқат (ҳалқа йўли) орқали Қирғиз-Чеккача боради.

№10 автобуси 177-кўча-Тўлайкан қишлоғи йўналиши бўйича йўналиши А.Шакиров, Шамшиев, А.Масалиев, Тўлайкан қишлоғигача бориб, ўз йўналишида қайтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ