Сўнги 5 ой ичида оилавий зўравонлик бўйича 3911 ҳолат қайд қилинди

Қирғизистонда сўнги 5 ой давомида оилавий зўравонликлар бўйича 3911 ҳолат қайд қилинган. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Ўрўзалиев «Ата Мекен» фракциясининг мажлисида маълум қилди. Унга кўра, 2019-йилнинг шу даврида 3199 ҳолат қайд қилинган. Жорий йилда бу кўрсаткич 18,2%га ўсган. Ҳозирги кунда оиладаги зўравонлик оқибатида 4450 инсон маҳсус рўйхатда олинган.

Батафсил...

1500 бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекорга олди

2019-йилда болаларни ҳимоя қилиш мақсадида Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қарор қабул қилинган. Унга кўра қийин вазиятга тушган оилаларнинг фарзандлари туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома бекорга берилишини Давлат рўйхатга олиш хизматининг раиси Ақин Мамбеталиев   19-июнда ҳукуматдаги брифингда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда 1500 бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекорга олишган.

Батафсил...

Тожливирус Олий Кенгашда: Матбуот хизматининг раҳбари касалланди

Олий Кенгаш матбуот хизмати раҳбари Ибраим Нурақун ўғлининг анализидан тожливирус қайд қилинди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзди. Унга кўра, алоқада бўлган инсонлари аниқланиб, улар анализ топшириб, натижасини кутишмоқда. «Мана шу дам олиш куни тана ҳароратим кўтарилгани сабабли уйда ишлаётган эдим. Эрта билан ишга кетишдан аввал анализ топширдим, шифокорлар менинг анализимдан COVID-19 қайд қилинганини айтишди. Шу сабабли яна 14 кун…

Батафсил...

Ўшда нима учун жамоат транспорт йўл ҳаққи 10 сом?

Ўш шаҳрида жамоат транспортининг аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида рақамлаштириш дастури амалга оширилмоқда. Шаҳар автокорхонаси йўловчилар учун қулайлик яратиш учун тўлов карталарини жорий этган. “Агар сиз ўзингизга қулай бўлган троллейбус ёки автобус хизматидан доимий фойдалансангиз, йўлкирани тўлаш учун махсус картани сотиб олганингиз мақул бўлади”, дейилади идора хабарида. Тўлов картасига эга йўловчилар қўйидаги тариф бўйича йўлкирани амалга ошираолади. Картанинг нархи…

Батафсил...

Чубақ Жалилов: Эр-хотинини уришяпти, аралашмайин деб кетиш – аҳмоқчилик

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак ҳожи Жалилов «Марал» радиосига оиладаги зўравонлик ҳақида фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Сузоқда 8-июнь куни эри томонидан калтакланган аёлнинг воқеаси каби ҳолатларнинг ошкор бўлмаганлари кўп эканини айтган. «Бундай воқеа  кўп жойда, керак бўлса ҳар куни бўлиб, одам ўлимига олиб келган ҳолатлар ҳам бўлмоқда. […] Бу бир одамни уриш эмас, бу бизнинг ҳаммамизни калтаклаш, оёқ ости қилишдир.…

Батафсил...

Наманганда эр хотини ва қизини болта билан ўлдирди, кейин ўзига ўт қўйди

Наманганда эр хотини ва уч боласига болта билан ҳужум қилди, кейин эса ўзига ўт қўйди. Олинган тан жароҳатларидан хотин ва кичик фарзанд ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратурага хабар қилди. Хабарда айтилишича, Наманганнинг “Янги Замин” маҳалласида яшовчи 44 ёшли У.Х., 13 июнь куни соат 17:30ларда 36 ёшли хотини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг у болта билан хотинининг бошига ва бўйнига…

Батафсил...

Қўли бойланиб, бўйнига ғилдирак илинган аёл эрини кечирди

Жалолобод вилояти Сузоқ туманида 47 ёшли аёл ўзини азоблаган эрини кечириб, ҳуқуқ-тартибот идораларига ёзган аризасини қайтариб олди. Айни пайтда Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармаси, аёл аризасини қайтариб олганига қарамай, бу иш бўйича тергов давом этаётганини маълум қилган. Шу йил 12 июнида ижтимоий тармоқларда Сузоқда тасвирга олинган видео тарқалгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Видеода бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган…

Батафсил...

Чуй бозорида «Олтин буқа» савдога қўйилди

14 июнь куни Жайил туманидаги чорвачилик бозорида буқа 150 минг сомга сотувга қўйилди. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар қилди. Маълумотга кўра, пушти буқа катталиги билан одамларни эътиборини тортди. Бозордаги одамлар уни «Олтин буқа» деб номлашди. Буқанинг эгаси Тилекнинг айтишича, 2 ёшли буқа Авлокол зотидан бўлиб, Қорабалтадаги фермада боқилган. Оғирлиги 700 кг бўлган буқанинг нархини 150 минг сомга баҳолади. Ҳаридорлар энг…

Батафсил...

Тўқтўғул ГЭСнинг ҳодими иш вақтида ўзини осиб олди

Бугун, 14-июнда Қора-Кўл шаҳридаги Тўқтўғул ГЭСлар Каскадининг ҳарбийлаштирилган ҳавсизлик ҳодими иш вақтида ўзини осиб олган. Бу ҳақда Турмуш нашри ёзмоқда. Хабарда ёзилишича, 1975-йилда таваллуд топган Р.К. ишга эрта тонгда борган. Ундан сўнг уни иш жойида осилиб турган ҳолатда топишган. Воқеа содир бўлганини милиция тасдиқлади. Милицияга хабар келиб, тезкор тергов гуруҳи ҳодиса бўлган жойга етиб бориб, текширув ишларини олиб борган. Марҳумнинг…

Батафсил...

2019-йилда Қирғизистонда неча киши қашшоқликдан яшаган?

2019-йилда Қирғизистонда 1 миллион 313 минг киши қашшоқликда кун кечирган, уларнинг 73,8%и қишлоқ яшовчиларидир.  Ушбу маълумотни Миллий статистика қўмитаси тақдим этди. Шунингдек ўтган йили  17 ёшгача бўлган 660,8 минг бола қашшоқликда яшаган. Қашшоқликнинг даражаст истеъмолчининг ҳаражатлари билан ҳисобланади. 2019-йилда мамлакатда қашшоқлик даражаси 20,1 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кам. Шаҳарларда камбағаллик даражаси 5,4 фоизга, қишлоқ жойларида…

Батафсил...

Парламент полиэтилен пакетларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Жоғорку Кенеш 11 июн кунги мажлисида биринчи ўқишда «Қирғизистон Республикаси ҳудудларида полимер пленка пакетлари ишлатилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ва Қоида бузилишлари Кодексига киритилган ўзгартишларни қабул қилди. Депутат Марлен Маматалиев Қирғизистон ҳудудига полимер пленка пакетлари олиб кирилишини тақиқлаш, 2021 йилдан ҚРда полимер пленка пакетларини ишлаб чиқарилиши тўҳтатилишини таклиф қилди, фақат экспорт учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, шунингдек биополимер материаллардан тайёрланган пакетлар…

Батафсил...

Қирғизистонда 25-мартдан 1-июнгача 4059 киши вафот этди

25-мартдан 1-июнгача Қирғизистонда жами 4059 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Давлат қайдга олиш хизматининг матбуот хизмати маълум қилди. Улардан Бишкек шаҳрида 510 киши вафот этган. – Чуй вилоятида – 836; – Жалолобод вилоятида – 781; – Норин вилоятида – 248; – Ўш вилоятида – 618; – Иссиқкўл вилоятида – 521; – Талас вилоятида – 243; – Боткен вилоятида –…

Батафсил...

Жалолободда бир ёшли қизини калтаклаган аёлга нисбатан милиция тергов бошлади

Жалолободда бир аёл эри билан телефон орқали тортишиб кетгандан сўнг бир ёшли қизини уриб юборди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод милицияси хабар қилди. Милициянинг маълумотига кўра, аёл қизини калтаклаётганини видеога олиб, Россияда ишлаб юрган эрига юборган. * Биз этика сабабларига кўра видеони сайтга чиқармасликка қарор қилдик. «Отанг сени боқиш учун менга пул жўнатмаяпти, мен сени деб тиламчилик қила бошладим»,- дейди видеода чақалоқнинг онаси.…

Батафсил...

Бишкек-Ўш автомобил йўлининг бош директори ва иккита тоннел пости бошлиғи ушланди

Қирғзистон иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (финпол) Бишкек-Ўш автомобил йўли Давлат дирекцияси бош директори Дж. Б., шунингдек икита тоннел постлари «Сосновка» – Ж. К. ва «Кара-Куль» – К. С бошлиқларини қўлга олди. Муассаса матбуот хизматининг хабар беришича, «Бишкек-Ўш автомобил йўли Давлат дирекцияси бўлинмаларида кенг қамровли коррупция схемаси» аниқланди. «Бугунги кунда мазкур иш бўйича Транспорт ва йўллар вазирлигининг тегишли бўлинмалар…

Батафсил...

Муфтият муҳтожларга рамазон фитрини тарқатади

Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси 11-июнда ҳар йили тўпланадиган рамазон фитрини муҳтожларга тарқатади. Муфтиятнинг маълум қилишича, жорий йилда муфтиятга 300 дан ортиқ одам ёрдам сўраб мурожаат қилган. Эртага биринчи босқичдаги 70 нафар муҳтож одамларга рамазон фитрини тарқатиш режалаштирилди. Тожливирус сабабли рамазон фитрини олиш учун келганлар,  алоқаларни камайтириш мақсадида рўйхат асосида навбат билан уч гуруҳга бўлинади. Ёрдамга муҳтож, яшаш шароити оғир оилаларга,…

Батафсил...

Аравонда рангли жўжалар сотилмоқда

 Аравон марказий бозорида рангли жўжалар сотилмоқда. Аввал ижтимоий тармоқларда рангли жўжалар сотилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалиб, бир қанча баҳсларга сабаб бўлган. Савдогар Абдимўмин Ўктамовнинг айтишича, рангли жўжалар Жанубий Кореядан Ўзбекистон орқали келтирилган. У жўжалар рангли бўлиши учун туҳумдан чиқишидан 10-13 кун аввал туҳум ичига бўёқ солинади. Жўжаларнинг пати 3-4 ой оралиғида ўзи тулайди ва ранги йўқолиб, оқ рангли жўжага айланади. «Аравон…

Батафсил...

Ўшда ҳандалак ва тарвузлар сотилмоқда. Аммо мутаҳасислар ҳарид қилмасликни тавсия қилмоқда

Ўшда ҳандалак ва тарвузлар сотилмоқда. Аммо, ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги давлат инспекциясининг Ўш шаҳар бўлими ҳандалак ва тарвузни истеъмол қилмасликни тавсия қилади. Ушбу маҳкаманинг бўлим бошлиғи Суюн Абдилдаевнинг айтишича, эрта пишган меваларнинг сифати текширилмоқда. «Биз мева ва сабзавотларнинг сифатини текшириб кўрмоқдамиз. Бизнинг мутахассисларимиз ҳандалак, тарвуз, картошка, сабзи, бодринг ва бошқа меваларини лабораторияга синов учун юборадилар. Ҳандалак ва тарвуз қаердан келаётгани…

Батафсил...

Сузоқда юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, жаримага тортилдими?

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига қарашли Барпи овул ҳудудида юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, уларга жарима солингани ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов брифинг чоғида саволларга жавоб бераётиб маълум қилди. Унга кўра, Ҳайит куни бундай факт қайд қилинмаган. «Айрим жойларда Ҳайит намозига тўпланишга ҳаракат қилганлар бўлди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳодимлари Ҳайит…

Батафсил...

Андижондаги туғруқхонада ўғил фарзанд кўрган ёш келин ўзини осиб қўйди

Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшаган 21 ёшли аёлнинг мурдаси осилган ҳолатда топилди. У 7 июнга ўтар кечаси вилоят перинатал марказида ўзини осиб қўйганлиги ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Аёл 2 июнь куни «ҳомиланинг думба билан келиши» ташхиси билан перинатал марказга қабул қилинган, шу куни соат 20:25 да кесарча кесиш йўли билан ўғил чақалоқни (тирик) дунёга…

Батафсил...

Қирғизистонда карантинда қолиб кетган аёллар Ўзбекистонга ўтказила бошланди

Ўзбекистон фуқароларига турмушга чиққан қирғизистонлик аёллар Ўшдаги “Дўстлик” чегара пункти орқали навбат билан Ўзбекистонга ўтказилмоқда. Бу ҳақда 9 июнь куни Қирғизистон Омбудсмени маъмурияти маълум қилди. Расмий билдирувда айтилишича, коронавирус бўйича карантин жорий этилишидан олдинроқ Қирғизистонга яқинларини кўришга келган ва карантин оқибатида Ўзбекистонга қайта олмай қолган аёлларнинг рўйхати тузиб чиқилди. Аёллар мана шу рўйхат асосида ҳар куни навбат билан чегарадан ўтказилмоқда.…

Батафсил...
1 … 42 43 44 45 46 … 52