Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар Остонадан сўнг Бишкекка келди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Маълум қилинишичa, Бишкекда Муҳаммад Ишоқ Дар тўкнашувларда жабрланган ва шу кунда тиббиёт муассасаларида даволанаётган Покистон фуқароларидан хабар олиш ниятида. Режага кўра, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказилади. 18 майга ўтар…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
Ҳукумат Бишкекдаги тартибсизликларда жабрланган хорижлик талабалар учун товон пули тўлаш масаласини кўриб чиқмоқда
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов 20 май куни 18 та олий таълим муассасаси ректорлари иштирокидаги йиғилишда маълум қилди. «Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси чет эллик талабаларга етказилган зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бундай компенсациянинг шакли ва муддати қўшимча равишда эълон қилинади», — деди Байсалов. Шунингдек, учрашувда Бишкекдаги хорижлик талабалар истиқомат қилган воқеа ҳамда ўқув жараёнини тиклаш ва талабалар хавфсизлигини…
Батафсил...Эдил Байсалов оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан узр сўради
18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида 29 киши жабрлангани, улардан 15 нафари касалхонага етказилганини маълум қилган. Оломоннинг хорижлик талабаларга ҳужуми ортидан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов узр сўраб чиқди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. 18 майга ўтар кечаси ҳужумга учраган Қирғизистон Халқаро университети (ХУК) тиббиёт факультети ётоқхонасига борган Эдил Байсалов хорижлик талабалардан…
Батафсил...Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги хавфсизликни муҳокама қилди
Чегарадош ҳудудлар ҳокимларининг учрашувида мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши чоғида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Қирғизистоннинг Боткен тумани ҳокими Учқунбек Жўробоев ва Тожикистоннинг Исфара тумани ҳокими Баҳоваддин Баҳодурзода чегарада учрашиб, жамоат хавфсизлигини муҳокама қилди. Боткен тумани ҳокимлигининг 20 май куни хабар беришича, делегатлар Оқ-Сай қишлоғидаги Тумба чегара ҳудудида учрашган. Учрашувда мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши муносабати билан…
Батафсил...Садир Жапаров: «Барчамиз адолат ва қонунлар олдида тенгмиз!”
17-18 май кунлари Бишкекда содир бўлган воқеаларга ўхшаш ҳодисалар такрорланса, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари зудлик билан куч билан тарқатишни бошлайди. Бу ҳақда республика президенти Садир Жапаров давлат раҳбари сайтида эълон қилинган мурожаатида маълум қилди. «Биз ҳуқуқий давлат қурдик. Энди тартиб ўрнатамиз. Тартибсиз ҳеч бир давлат ривожлана олмайди. Жиноятчиларни ўзбошимча суд қилинишига йўл қўйиб бўлмайди. Жазо учун суд бор, куч бор. <…> Агар…
Батафсил...Садир Жапаров БМТ Бош котиби ўринбосарини қабул қилди
Президент Садир Жапаров бугун, 17-май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Террорга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Учрашувда Қирғизистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Давлат раҳбари Ташкилотнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ролини қайд этиб, Қирғизистон низоларни тинч йўл билан ҳал этиш…
Батафсил...Жапаров ЕОИИнинг йиғинида миграция сиёсати масаласини кўтарди
Шу билан бирга президент миграция сиёсати мавзусини қўзғади. «ҚР учун меҳнаткашларнинг мобиллиги масаласи принципиал аҳамиятга эга, бу бўйича ЕОИИ бўйича келишув низомларини бузишга ёки ёмонлаштиришга йўл қўймасликка чақирамиз. Бизнинг иттифоқнинг имижига жиддий зарар етказишга йўл қўймаслигимиз керак. Фуқароларимизнинг ишончини мустаҳкамлаб, умумий меҳнат бозорини тузиш бўйича ишни давом эттириш керак», — деб билдирди Жапаров. 22 мартда Москванинг четидаги «Крокус»да теракт бўлиб,…
Батафсил...Исхак Масалиев «Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери бўлиб сайланди
Мадумаров ўтган йилнинг 2 сентабрда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳибсга олиниб, тергов изоляторига киргизилган. «Давлатга хиёнат» айблови кейинроқ «Ваколатни суиистеъмол қилиш» моддасига алмаштирилган. Бундан ташқари, депутатга «Фирибгарлик» бўйича ҳам айблов қўйилган. 26 март куни Биринчи Май туман суди Мадумаровни айбдор деб топиб,, бироқ жиноий иш кўриб чиқиш муддати ўтгани учун ҳукм чиқармаган. Депутат қамоқдан озод қилинган. МСК эса суд Мадумаровни…
Батафсил...Садир Жапаров: Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш октябрда бошланади
“Темир йўл қурилса, биз дунёга чиқа оламиз. Бу ўзимизнинг йўлимиз бўлади”, деди Қирғизистон президенти. “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўлини қуриш ишлари октябрда бошланади.Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўшга хизмат сафари давомида айтган. Жапаровнинг сўзларига кўра, ҳозирда Қирғизистон логистика борасида «боши берк кўчадаги» давлат бўлиб, дунё бозорига Қозоғистон ва Россия темир йўллари орқали чиқади. “Темир йўл қурилса, биз…
Батафсил...Адахан Мадумаровга депутатлик мақоми қайтарилмади
Мадумаров 2023 йилнинг сентябрида давлатга хиёнатда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди ва 2024 йилнинг мартида озод этилган. “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси Адахан Мадумаровнинг депутатлик мандатидан маҳрум этилишига сабаб бўлган суд ҳукми устидан берган шикояти кўриб чиқилмай қайтарилди. Бишкек шаҳар суди Первомайский туман суди устидан апелляция шикоятининг «муддати ўтказиб юборилгани боис» қайтарган. Бу ҳақида Озодликка суд матбуот хизмати хабар берди. Мадумаров…
Батафсил...Садир Жапаров Москвадаги парадда иштирок этади
Садир Жапаров 8 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида ҳам иштирок этади. Қирғизистон президент Садир Жапаров 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадда иштирок этади. Бу ҳақда 6 май куни Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берди. Президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, параддан бир кун олдин, 8 май куни Садир Жапаров Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида иштирок…
Батафсил...Парламентдаги «Райим Миллион» одамларининг ўрнига янги депутатлар сайланди
Қирғизистон давлат хизмати ўғрибоши Қамчи ва Матраимовларнинг одамларидан тозаланмоқда Жўқорғу Кенешга Боткен, Ўш ва Қора-Сув сайлов округларидан янги депутатлар сайланди. Марказий сайлов комиссияси парламентга муддатидан олдин ўтказилган сайлов ўтган деб эътироф этди ва Ўш бирмандатли округидан Бекмурза Эргешовни, Боткен туманидан Бактияр Калпаевни ва Қора-Сув туманидан Илимбек Кубаничбековни депутатлар этиб сайланганини маълум қилди. Ушбу округлардан парламентга аввал сайланган депутатлар ўз мандатини…
Батафсил...Ақилбек Жапаров Ўзбекистонга борди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар берди. Оқилбек Жапаровни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Қирғизистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг ўн биринчи йиғилишида иштирок…
Батафсил...Жеенбек Кулубаев Москва ҳокимиятидан қирғиз муҳожирлари учун «қулай шарт-шароит яратиб беришни» сўради
Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Аксил-муҳожир кайфиятлар кундан кунга кучайиб бораётган рус жамиятида муҳожирларнинг ҳолати беқарорлигича бўлиб қолмоқда. Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев Москва ҳокимлигидан қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари учун «қулай шарт-шароит яратишда максимал ёрдам» сўради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 29 апрель куни Жеенбек Кулубаев Москва…
Батафсил...Садир Жапаров Бош прокурор ва Табиий ресурслар вазирига ҳайфсан берди
Бу ҳайфсан айрим прокурорлар Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Лицензиялаш хизмати фаолиятига ножўя аралашгани билан боғлиқ. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бош прокурор Қурманқул Зулушев ва Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Мелис Турғунбоевга ҳайфсан берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. Жапаров Бош прокурор ва вазирга “қўл остидаги ходимлари устидан тегишли назорат ўрнатмагани учун” танбеҳ берган. Танбеҳ президент…
Батафсил...Садир Жапаров Озарбайжонга давлат ташрифи билан борди
Садир Жапаров оҳирги марта Бокуда ноябрда бўлган. Қирғизистон президенти Садир Жапаров 24-25 апрель кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади. Бу ҳақда президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилди. Садир Жапаров Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. “Шунингдек, Давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлисини ўтказиш режалаштирилган, унинг якунлари бўйича президентларнинг…
Батафсил...Кемерон: Қирғизистон ҳамкор танлашда эркин бўлиши керак
Буюк Британия Қирғизистонда ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш сармоя жамғармасини ташкил этади. Қирғизистон ўз халқаро ҳамкорларини бемалол танлаш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бундай фикрни 22 апрель куни Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Бишкекка ташрифи чоғида билдирган. Қирғизистонда у президент Садир Жапаров ва Ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан музокаралар ўтказди. Кемероннинг маълум қилишича, Қирғизистон раҳбарияти билан икки давлат ўртасидаги…
Батафсил...Қирғизистонга расмий сафар билан Буюк Британиянинг ТИВ бошчиси келди
Сафар вақтида икки мамлакатнинг ташқи сиёсий идоралари бошчиларининг ўртасида сўзлашувлар олиб борилиб, улар қирғиз-британ ҳамкорлигининг бўлажак келажагини муҳокама қилишлари таъкидланди. Шунингдек Кэмерон президенти Садир Жапаров ҳамда Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров билан учрашуви режалаштирилмоқда.
Батафсил...Депутат Эмилбек Жусупов ўз мандатидан воз кечди
Аввалроқ ўнлаб одам Эмилбек Жусупов асос солган «Эмаком» қурилиш компаниясидан уй сотиб олганини, бироқ уйлар ҳамон уларга топширилмаганидан шикоят қилган эди. Депутатнинг ўзи ҳозирда ушбу компанияга алоқаси йўқлигини айтмоқда. Жўқорғу Кенеш депутати Эмилбек Жусупов 20 апрель куни Марказий сайлов комиссияга депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида ариза топширди. Бу ҳақда МСК вакиллари Абдижапар Бекматов ва Акбалиқ Жумалиева Озодлик радиосига маълум…
Батафсил...Тўқаев ва Жапаров иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш бўйича «тарихий» келишувни имзоладилар
Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Садир Жапаров 19 апрель куни мамлакатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги битимни имзоладилар, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири. Маросим Оқўрдада икки давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган Олий давлатлараро кенгаш йиғилишидан сўнг бўлиб ўтди. Тўқаев аввалроқ 19 апрель куни ушбу ҳужжатни тилга олиб, уни «тарихий» деб атади. «Бугун биз қозоқ-қирғиз муносабатлари ривожига янги суръат бахш этадиган…
Батафсил...