Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 906тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-майдаги маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронавирусни 11 киши юқтириб олгани аниқланган.

Улар Бишкекда беш,Чуй вилоятида уч ва Жалолобод вилоятида 3 нафарни ташкил қилади.

Шунингдек, сўнги бир кунда коронавирус касалидан жами 13 киши соғайган.  

Бугунги кунда ушбу хасталикка чалинганлар сони 906тага етган. Улардан 12 бемор вафот этиб, 650 одам шифо топган.

Коронавирусни юқтириб олганларнинг 226 нафари тиббиёт ходимлари  экани маълум. Уларнинг 163 нафари соғайган, бири вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ