Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26-январ куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди.

Ўзбекистон раҳбарини “Манас” халқаро аэропортида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров кутиб олди.

Устунларга ҳар икки давлат байроқлари илинган, гилам ётқизилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари қирғизистонлик санъат усталари ҳамроҳлигида концерт дастурини томоша қилди.

Давлат ташрифи доирасида эртага, 27-январ куни давлат раҳбарлари ҳар икки томонни қизиқтирган кенг кўламли масалалар ва икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар.

Бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ