Қирғизистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Жениш Разаков ҳибсга олинди

Бишкекда собиқ бош вазир ўринбосари Жениш Разаков қўлга олинди. Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбалар хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, у фирибгарликда гумон қилинмоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Озодликка Разақовнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритишга ваъда берди.

Жениш Разоқов 1996 йилда ички ишлар органлари аъзоси бўлган. 2011 йилда Боткен вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2012—2016 йилларда Разоқов ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили бўлган.

2016 йилда Разоқов бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган ва бу лавозимда бир йилга яқин ишлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ