Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида коронавирус юқтириб олган 24 киши қайд қилинди. Бу ҳақда 7-май куни соғлиқни сақлаш вазирининг ноиби Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Усўнбаевни айтишича, беморлар Норин вилоятида – 12 киши, Бишкекда – 2 киши, Чуй вилоятида 4-киши, Ўш вилоятида 3-киши, Жалолобод вилоятида 3-киши қайд этилган.
Бир сутка ичида 23 бемор соғайиб чиқди.
Умумий ҳолатда 7-майда Қирғизистонда коронавирус 895 инсондан аниқланди, улар орасида 12 бемор вафот этди, 637 бемор соғайиб чиққан.

895 кишининг 224 нафари тиббиёт ходимларидир, уларнинг 161 нафари соғайиб чиққан.