Қирғизистон армияси 139 давлат орасида 93-ўринни эгаллади

«Global Firepower» индекси маълумотларига кўра Қирғизистон армияси 139 давлат орасида 93-ўринни эгаллаб турибди. 2016-2017 йилларда Қирғизистон ушбу рейтингда 108-ўринни эгаллаган эди.

 

Қирғизистон Марказий Осиёнинг бешта мамлакати орасида тўртинчи ўринда туради. Биринчи ўринни Ўзбекистон армияси эгаллайди. Ўзбекистон қуролли кучлари қуролланиш ва таъминот бўйича дунёда 51-ўринни эгаллаб турибди.

 

Иккинчи ўринда Қозоғистон, дунё рейтингида 62-ўринда, Туркманистон учинчи, дунёда 86-ўринда, Тожикистон армияси дунёда 99-ўринни эгаллаб турибди.

 

Индексда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти, давлат қарзи, майдони, армия сони, захира қўшинлари сони ва қурол-яроғ каби бир қатор омиллар ҳисобга олинган.

 

23-февраль – Совет даврида Қизил Армиянинг ташкил топган куни сифатида нишонланиб келинади. Қирғизистон мустақиллигининг бошида ушбу кун байрамлар рўйхатидан чиқарилган. 2003-йилда яна тақвимда қизил ранг билан белгилана бошлаган.

 

1992-йилда Қирғизистонда Мудофаа бўйича давлат қўмитаси ташкил этилган. Давлат чегара хизмати 1999-йилда ташкил этилган. 2020-йилнинг октябрь воқеаларидан сўнг ушбу орган Миллий хавфсизлик хизматига ўтказилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ