Бугун яна 44 кишига тожливирус ташхиси қўйилди

Қирғизистонда бир кунда 44 кишига тожливирус ташхиси қўйилиб, 47 бемор тузалган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

 

Маълумотга кўра Бишкекда 25 киши, Чуй вилоятида 9 киши, Ўш шаҳрида 3 киши, Талас вилоятида 2 киши, Норин вилоятида 1 киши, Иссиқкўл вилоятида 2 киши ва Жалолобод вилоятида 2 кишида аниқланган.

Шунингдек бир кун ичида 47 киши тожливирусдан соғайиб, сутка давомида COVID-19 дан ўлим ҳолатлари қайд этилмади.

Бугунги кунда тожливирус билан касалхоналарда 409 бемор, уй шароитида 322 бемор даволанмоқда. Кун давомида мамлакат бўйлаб тиббиёт ходимлари ўртасида тожливирус инфекциясини юқтириш ҳоллари қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери 4202 тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган бўлиб, улардан 4154 нафари соғайиб кетган.

Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда 85 минг 929 киши тожливирус билан касалланган. Уларнинг 82 минг 803 нафари соғайиб, 1 минг 458 киши вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ