Россия ҳукумати гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун Қирғизистонга грант асосида 5,2 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ёрдам 2021-2022 йилларда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматига берилади.