Гулнара-Клара Самат Россияга элчи этиб тайинланди

Гулнара-Клара Самат Қирғизистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Тегишли фармонни Президент Садир Жапаров имзолаган.

 

2020-йилнинг октябригача ушбу лавозимни Аликбек Жекшенқулов эгаллаб келган. Аммо, собиқ президент Сўўрўнбай Жээнбеков истеъфога чиққач, уни элчихонадаги вазифасидан озод қилган.

 

Шунингдек Гулнара-Клара Самат «Ата Мекен» партиясидан депутат бўлгани билан 2020-йилги парламент сайловларида «Мекенчил» партиясининг аъзоси сифатида иштирок этган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ