Қиризистонда покистонликлар кўпайиб, ҳиндистонликлар камайди

Қирғизистон университетлари талабаларининг 29 фоизга яқини чет эллик талабалардир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

 

Ҳисоботга кўра, 2020-2021 ўқув йилида мамлакатдаги университетларда 63 мингдан ортиқ чет эллик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг 69% (44 мингга яқини) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан келганлар. Сўнгги беш йил ичида МДҲ мамлакатларидан Қирғизистонда таълим олиш учун келганлар оқими 5,4 фоизга ошган.

 

Бундан ташқари, 2016-йилдан буён МДҲдан кирмаган мамлакатларнинг ёшлари сони 6000 дан 19000 гача кўпайган. Хусусан, ҳиндистонлик талабалар сони 10 фоизга камайди, покистонликлар эса 6 фоиздан 31 фоизгача кўпайган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ