Ўзганда мактаб ўқувчиси 3 ёшли болани далага олиб бориб ўлдирган

17-январда  Ўзган туманининг Қорадарё қишлоғида автоҳалокат содир бўлганлиги сабабли ҳалок бўлди дейилган 3 ёшли бола қотиллик сабабли ўлган. Бу ҳақда бугун, 17-февраль куни шахсий манбаларига таяниб Turmush нашри ёзмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 3 ёшли болакай ҳақорат қилгани учун қишлоқдоши томонидан ваҳшийларча ўлдирилган.

 

Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати ушбу маълумотни тасдиқлаб, 17-январь куни соат тахминан 14:30 да шифокорлар 3 ёшли боланинг ўлими тўғрисида Ўзган тумани ИИБга хабар беришганини маълум қилишди. Унда Қорадарё қишлоғида яшовчи 3 ёшли Ш.Ф. танасидан жароҳат олиб,  Ўзган тумани касалхонасига етказилган, аммо олган жароҳатлари туфайли вафот этгани айтилган. Ушбу ҳодисада жиноят аломатлари сезилгани сабабли, шунингдек гувоҳлар вафот этган ёш болани «номаълум транспорт воситасининг ҳайдовчиси сузиб  олиб, далада қолдириб кетган» деб хабар беришгани учун ушбу факт  Жиноят кодексининг 297-моддаси (Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини бузиш) билан рўйхатга олинган.

 

Бироқ, тергов давомида марҳумнинг Қора-Дарё қишлоғида яшовчи 15 ёшли М.А. томонидан ўлдирилган деб топилди. У 3 ёшли Ш.Ф.ни ўлдириш учун қишлоқнинг жанубий томонидаги далага олиб бориб, уни ҳеч ким кўрмаган дарахтнинг орасига олиб кириб, юзига мушти билан урганда бола ҳушсиз ҳолда ётиб қолган. Кейин у ердан тошни олиб, бошига уриб, ўсиб бораётган қамиш орасига ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

 

Бундан ташқари, гумон қилинувчини адвокатининг, қонуний вакилининг иштирокидаги кўрсатмаси бўйича тергов ҳаракати олиб борилиб, у қилган жиноятини воқеа жойида тўлиқ кўрсатиб берган. Жиноятнининг сабабини 3 ёшли марҳум ёш бола уни ҳақорат қилгани учун ғазабланиб, шундай йўлга боргани билан изоҳлаган. Гумонланувчи ўспирин Ўзган шаҳридаги мактабларнинг 9-синф ўқувчиси. Унинг ота-онаси бор, 3 ака-уканинг каттаси. Турмуш шароитлари ўртача.

 

15-февралда судгача бўлган иш Жиноят кодексининг 130-моддаси (қотиллик) билан таснифланиб, ҳибсга олинган балоғатга етмаган бола Ўзган туман ИИБ томонидан вақтинчалик қамоқхонага киргизилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ