Президент девони Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги низо тўғрисида хабар берди

Президент девони Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманидаги Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги вазият тўғрисида хабар берди.

 

Хабар матни қуйидагича:

 

«2017-йилнинг 16-августида тасдиқланган №31-протокол (Бош вазир С.Ш. Жээнбеков делегация раҳбари бўлган) , 2017-йили 5-сентябрда имзоланган Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида битим киргизилган.   (унга Президент А.Ш. Атамбаев томонидан имзо қўйилган).

 

Ўзбекистон томони аввалги ҳукумат томонидан имзолаган ҳужжатлар асосида чегарада муҳандислик ишларини олиб борган.

 

Амалдаги ҳукумат давлат чегарасининг илгари келишилмаган участкалари бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шу кунгача бирор бир метр  ер майдони бўйича ҳам ҳеч қандай келишув имзоланмаган ».

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ