Март ойида Қирғизистонда ёқилғи нархи 10 фоизга қимматлаши мумкин

Жорий йилнинг март ойида Қирғизистонда ёқилғи нархи 9-10 фоизга кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Нефт савдогарлари уюшмаси хабар берди.

 

«Мамлакатдаги ёқилғига бўлган талабни, шунингдек Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларидаги нархларни таҳлил қилиб, биз март ойида хом нефт нархи ўртача 9-10 фоизга кўтарилиши мумкин деган хулосага келдик», – дейилади хабарда.

 

Шу билан бирга, нефт савдогарлари нархларнинг бундай кескин кўтарилишининг олдини олиш учун ҳаракатлар қилинаётганини қўшимча қилишди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ