Ўтган суткада 70 кишида тожливирус аниқланиб, икки бемор вафот этди

Бир кун ичида мамлакатда 70 кишига тожливирус ташхиси қўйилиб, 92 бемор соғайган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

Касалланганлар:

Бишкек – 37;

Ўш – 1;

Чуй вилояти – 4;

Ўш вилояти – 4;

Талас вилояти – 3;

Норин вилояти – 4;

Иссиқкўл вилояти – 11;

Жалолобод вилояти – 4;

Боткен вилояти – 2.

Шундай қилиб, мамлакатда тожливирус юқтирганларнинг сони 85398 тага етди.

Соғайганлар:

Бишкек – 38;

Ўш шаҳри – 3;

Чуй вилояти – 32;

Ўш вилояти – 2;

Талас вилояти – 1 та;

Иссиқкўл вилояти – 13;

Жалолобод вилояти – 3.

Қирғизистонда жами 82.098 бемор тузалди.

Кечадан бери Чуй вилоятида бир киши, Норинда бир киши тожливирусдан вафот этди. Бу билан касалликдан ўлганлар сони 1439 кишига етди.

Айни пайтда 430 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 123 нафарининг аҳволи оғир, 24 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ