Жўрўбай Шерғазиев муфтий вазифасини бажаради

Собиқ муфтий Мақсатбек Тўқтўмушевнинг вазифасини Жўрўбай Шерғазиев бажаради.

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси регламентига кўра, муфтий истеъфога чиққан тақдирда унинг ўринбосари сайловгача муфтий вазифасини бажаради. Амалдаги ўринбосар – Жўрўбай хожи Шерғазиев.

 

Муфтиёт маълумотларига кўра, яна бир ўринбосар Қадир Маликов оилавий аҳволи туфайли ваколатини вақтинча тўхтатган.

 

Олимлар кенгаши 11-февраль куни йиғилиб, муфтий Мақсат Тўқтўмушевнинг истеъфосини қабул қилган.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ