Муфтиётнинг бухгалтери ҳибсга олинди

Муфтиёт бухгалтери Женишбай Бекиев икки ойга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Биринчи Май туман суди матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Суд қарорига кўра, у 20-апрель соат 3: 30 гача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасида сақланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 10-февраль куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг бухгалтерини зиёратчилардан олган пулларини шахсий манфаати учун ишлатганлигини фош қилиб ҳибсга олган эди. Махфий хизмат томонидан берилган баёнотда муфтий ишни яшириш учун 100 минг доллар пора таклиф қилгани айтилган. Худди шу куни Мақсатбек Тўқтўмушев ҳибсга олинган. 12-февралга ўтар кечаси собиқ муфтий ҳеч қаерга чиқиб кетмаслик  ҳақидаги тилхат билан озод қилинди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ