Тожливирусдан яна беш киши вафот этди

Қирғизистонда ўтган кун давомида тожливирус 42 кишида аниқланиб, 5 киши вафот этган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

Маълумотга кўра, Бишкекда 32, Ўш шаҳрида 2, Чуй вилоятида 4, Норин вилоятида 1, Жалолобод вилоятида 2, Талас вилоятида 1 кишидан топилган.

Бир кунда 79 киши тожливирусдан тузалди.

Тожливирусдан жами 1431 киши вафот этди. Кун давомида COVID-19 касаллигидан Бишкекда 3 киши, Ўш вилоятида 1 киши, Чуй вилоятида 1 киши вафот этди.

Бугунги кунда тожливирус билан касалланган 459 бемор, амбулатория шароитида 572 нафар инсон даволанмоқда.

Бир сутка ичида мамлакат бўйича 5 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган. Пандемия бошланганидан бери 4187 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган бўлиб, улардан 4102 нафари соғайиб кетган.

Қирғизистонда пандемия бошланганидан бери 85 минг 113 киши тожливирус билан касалланган. Шундан 81 минг 714 киши тузалиб, 1 минг 431 киши вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ