Бугундан бошлаб Қирғизистондан Россияга парвозлар сони кўпаяди

Бугун, 8-февраль куни Қирғизистон билан  Россия ўртасидаги парвозлар кўпайтирилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри парвозлар сонини ҳафтасига 6 рейсга етказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қирғизистон фуқаролари 8-февралдан бошлаб:

Бишкекдан Москвага  «Авиа Траффик Компани»  авиакомпаниясининг 3 та мунтазам рейслари;

«Аэрофлот- Российские Авиалинии» авиакомпаниясининг 3 мунтазам рейси билан парвоз қила олишади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ