Ўтган йилнинг 11 ойида Қирғизистонда ишлаб чиқарилган 1 минг 79,4 тонна саримсоқ экспорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Унинг умумий қиймати 460 минг доллар дея баҳоланмоқда. Қуйида Қирғизистондан саримсоқ сотиб олган мамлакатлар рўйхати келтирилган:
Россия – 696,8 тонна;
Ироқ – 119,8 тонна;
Бирлашган Араб Амирликлари – 141,6 тонна;
Туркманистон – 92,5 тонна;
Ўзбекистон – 23,9 тонна;
Қозоғистон – 4,8 тонна.
Ўтган йилнинг шу даврида 1,3 минг тонна саримсоқ экспорт қилиниб, 840 минг доллар даромад олиб келинган.