Қирғизистонда яна уч бемор тожливирусдан вафот этди

Қирғизистонда сўнгги суткада уч бемор тожливирусдан вафот этди. Март ойидан бери ушбу касаллик 1418 кишини ҳаётдан олиб кетди.

 

Бир кунда COVID-19 нинг 70 янги ҳолати қайд этилди. Вирус юқтирган одамларнинг умумий сони 84 минг 832 кишига етди.

 

4-февраль ҳолатига кўра 102 бемор COVID-19 дан тузалди. Соғайганларнинг умумий сони 81 минг 334 тани ташкил этди.

 

Сўнгги суткада бир тиббиёт ходими тожливирусни юқтириб олган, икки ходим шифо топди. Жами 4180 нафар шифокор тожливирус билан касалланган бўлиб, улардан 4097 нафари соғайиб кетган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ