4-февраль – Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши кураш куни

Бугун, 4-февраль – Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши кураш куни. Ушбу куннинг мақсади жамоатчилик эътиборини глобал муаммога жалб қилиш, саратон касаллиги қанчалик хавфли ва кенг тарқалганлигини огоҳлантириш ва саратон касаллигидан ўлишни сезиларли даражада камайтиришдир.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар саккизинчи эркак ва 11 аёл ушбу касалликдан вафот этади. Бироқ, саратон касаллигидан ўлимнинг 70 фоизи қашшоқ мамлакатларда содир бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, эрта ташхис қўйиш саратон касаллигини даволашда муҳим рол ўйнайди.

2020-йилда 19,3 миллион киши ушбу касалликка чалинган. 10 миллион одам саратон касаллигидан вафот этган.

Қирғизистонда, 2020-йилги маълумотларга кўра, 27 минг одам саратон касаллиги билан қайд қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ