Қирғизистонда коронавирус билан касалланган 83 мингдан ортди

17-январь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 123 киши коронавирусни юқтирган ва Бишкекда икки бемор вафот этган.

Мамлакатда вирус юқтирганларнинг расмий сони 83 109 кишига етди. Жами 78 994 бемор соғайди. Охирги кунда 128 киши тузалди.

Пневмонияни келтириб чиқарадиган коронавирус биринчи марта Қирғизистонда 2020 йил март ойида аниқланган. Ўшандан бери расмий ҳисобда қурбонлар сони 1384 кишига етди.

Кун давомида қайд қилинган COVID-19 янги ҳолатларининг ҳудудий кўрсаткичи:

Бишкек шаҳрида – 42;

Чуй вилоятида – 33;

Иссиқкўл вилоятида – 22;

Ўш вилоятида – 10;

Норин вилоятида – 7;

Жалолобод вилоятида – 6;

Талас вилоятида – 2;

Ўш шаҳрида – 1 киши.

Боткен вилоятида бирон бир ҳолат қайд этилмаган.

Касалликларга қарши кураш Республика штаби Телеграм-каналининг хабар беришича, 796 касалдан 48 нафарининг аҳволи ўта оғир, 229 нафарининг аҳволи оғир, 522 нафарининг ҳолати ўртача, қолганларининг аҳволи қониқарли. Бошқа беморлар уйда даволанмоқда.

Қўшма Штатлардаги Жонс Хопкинс университети маълумотлар базасига кўра, 17-январь куни дунёда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 94 миллион 465 мингдан ошди. 2 миллион 21 мингдан ортиқ одам касалликдан вафот этди, шунингдек 52 миллионга яқин одам соғайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ