Ўш вилояти шифохоналарига 26 тез ёрдам машинаси берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Ўш вилоятидаги тиббиёт муассасаларига 26 та тез ёрдам машинаси берилган.

 

Маълумотга кўра, вазир Алимқадир Бейшеналиев ҳозирда Ўш вилоятида иш сафари билан бўлмоқда. У Ислом тараққиёт банки орқали сотиб олинган машиналарни шахсан ўзи топширди.

Ҳаммаси бўлиб 66 та тез ёрдам машиналари Ислом тараққиёт банки орқали сотиб олиниб, мамлакатдаги барча соғлиқни сақлаш ташкилотларига тарқатилади. Ҳозиргача Иссиқкўл вилоятидаги соғлиқни сақлаш ташкилотларига 9 та тез ёрдам машинаси берилди.

Кеча Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки гранти эвазига Жалолобод вилоятидаги тиббиёт муассасаларига 11 та тез ёрдам машинаси етказиб берилди.

 

Ўш шаҳрига 4;

Олой тумани 2;

Аравон тумани 4;

Қора-Сув тумани 3;

Папан овул ҳукумати 1;

Ўзган тумани 4;

Қора-Қулжа тумани 2;

оилавий тиббиёт марказига 2 та;

Чўнг-Олай тумани 3;

Наримонга 1;

Ўш вилояти санитар автобазасига 1 та тез ёрдам машинаси совға қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ