18-январь ҳолатига кўра Бишкекда тожливирусдан уч бемор вафот этди. Мамлакатда ушбу касалликдан ўлганларнинг умумий сони 1387 га етди.
Бир кунда 69 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Март ойидан бери вирусни юқтирганларнинг умумий сони 83 178 кишига етди.
18-январь ҳолатига кўра 110 нафар бемор тузалди ва соғайганларнинг умумий сони 79104 кишини ташкил этди.
Сўнгги 24 соат ичида тиббиёт ходимлари ўртасида тожливирус инфекциялари қайд этилмаган ва 4 нафар ходим тузалган.
Март ойидан бери 4158 тиббиёт ходими вирус юқтирди ва 4059 киши соғайиб кетди.
Айни пайтда 790 бемор касалхоналарда даволанмоқда, шу жумладан:
-7 киши қониқарли аҳволда;
-499 киши ўрта аҳволда;
-244 бемор оғир аҳволда;
-40 кишининг аҳволи ўта оғир.
Уй шароитида даволанаётган 967 бемор бор.