Тожикистон Президенти Садир Жапаровни ғалабаси билан табриклади

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Садир Жапаровни Қирғизистондаги президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Тожикистон президентининг расмий сайти хабар бермоқда.

 

Эмомали Раҳмон тожик-қирғиз ҳамкорлигининг барча йўналишларини янги босқичга кўтариш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга умид билдирди.

«Қирғизистон халқи ўз фикрларини эркин ифода этиш орқали сиз танлаган йўналишни, мамлакатда барқарорлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ривожланиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлашини кўрсатди. Икки мамлакат халқлари дўстлиги асрлар давомида давом этиб келган. Биз ушбу тарихий ҳамкорликни сақлаш ва ривожлантиришдан манфаатдормиз.

 

Садир Жапаровни президентлик сайловидаги ғалабаси билан Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Туркия президентлари ва қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари табриклашмоқда.

10-январь куни Қирғизистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва Содир Жапаров 79 фоиз овоз олиб ғалаба қозонди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ