Ўқитувчилар учун яхши янгилик! Вазирлик ҳужжатларни қисқартирди

Мактаб ўқитувчиларининг ҳужжатлари қисқартирилди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

2020-йил 28-декабрда ўқитувчиларнинг ҳужжатлар билан боғлиқ мажбуриятларини енгиллаштирадиган буйруқ имзоланди.

Қуйидаги ҳужжатлар тўлдирилиши талаб қилинмаслиги аниқланди:

кўчириш имтиҳонлари билан боғлиқ ҳужжатлар (9 ва 11-синфлар учун давлат аттестациялаш ҳужжатлари бундан мустасно);

ўқитувчи портфолиоси;

ўз-ўзини ривожлантириш папкаси;

бажарилган ишлар тўғрисида фотоҳисоботлар;

микро участкаларда болалар маълумотларини йиғиш;

ҳарбий комиссарлик учун маълумот, материаллар ва шаклларни тўлдириш;

синф паспорти;

режалаштирилмаган тадбирлар, тантаналар ўтказиш ва таълим муассасалари ходимларининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган воқеалар билан боғлиқ ҳужжатлар.

«Ўқитувчиларнинг мурожаатлари ҳужжатлар сонини қисқартиришни талаб қилди. Ўқитувчилар кўп вақтларини ҳар хил ҳисобот ва ҳужжатларни тўлдиришга сарфлаганликларини айтишади. Натижада ўқитувчиларнинг шахсий касбий ривожланишига ва болалар билан ишлашга вақти бўлмади», дейилади хабарда.

Аввалроқ, вазир Алмазбек Бейшеналиев Facebook даги жонли эфирида фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб берар экан, ўқитувчилар учун ҳужжатларни қисқартириш учун махсус комиссия тузилганини айтганди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ