Бишкекда милиция ходими 100 минг сом пора олаётган пайтда ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати (Финпол) маълумотларига кўра, Т.Б. Фуқаро Финполга қўнғироқ қилиб, милиция ходими 3000 доллар пора талаб қилганини айтди.

«Кеча, 21-декабрь куни Молия полицияси Ички ишлар вазирлигининг Ички тергов хизмати билан биргаликда 100 минг сом пора олаётган Т.Б исмли милициячини ҳибсга олди», – дейилади хабарда.

У Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Милициячи қайси ҳолат бўйича пора талаб қилгани айтилмади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ