Ўшда Тожикистондан 5 кг героин олиб келган эркак қўлга олинди

Ўш вилоятида беш килограмм героин олиб юрган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Тожикистондан катта миқдордаги ташиб келинган гиёҳванд моддалар савдоси тўхтатилди.

«Ноябрь ойи охирида Ўш вилоятининг Нариман қишлоғида яшовчи 50 ёшли М.Ш. исмли шахснинг машинаси тўхтатилиб, тинтув ўтказилди. Натижада Афғонистондан чиққан гиёҳванд моддалари топилди. Ўриндиқ остидан сирка ангидрид ҳидли беш дона брикет топилди», – дейилади ИИВ хабарида.

Суд-кимёвий экспертизаси натижасида наркотик 5 килограмм 178 грамм героин эканлиги аниқланди.

Ҳозирда судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жиноятга алоқадор бошқа шахслар қидирилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ