Ўшда коррупциядан ундирилган пулга мактаб қурилди

Ўшда коррупцияга қарши курашдан тушган маблағ эвазига мактаб қурилди. Очилиш маросимида 22-декабрь куни Президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов иштирок этди.

1200 ўқувчига мўлжалланган Наримон ўрта мактабида аллақачон 4000 га яқин ўқувчи таҳсил олади. Шунинг учун 2019-йилда коррупцияга қарши курашдан йиғилган маблағ эвазига қўшимча бино қурилиши бошланди.

Уч қаватли бинода 24 та ўқув хонаси, ошхонаси, тиббиёт идораси, ўқувчилар хонаси, кутубхона ва ўқиш зали мавжуд.

Талант Мамитов болаларни замонавий ахборот технологиялари ва хорижий тилларга ўргатиш, юқори синфларга касб-ҳунар таълими дастурларини жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ