Чет элдан қарз олишни тақиқлаш керак

Иложи бўлса, чет элдан қарз олишни тақиқлаш керак. Ушбу фикрни Молия бозорларини тартибга солиш ва назорат қилиш давлат хизмати раиси Арзибек Кўжўшев «Марал» га берган интервюсида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Қирғизистон ўз вақтида Хипик дастурига қўшилганда  ташқи қарзининг 50% ўчириб, тўлаш осонроқ бўлишини айтади. Бироқ, сиёсий қарорлар туфайли мамлакатни ушбу дастурга қўшилмай қолган. У муҳим ҳолатларда сиёсий қарорларни қабул қилмаслик ва ушбу соҳадаги тегишли мутахассисларнинг фикрларини тинглаш зарурлигини таъкидлади.

«Масалан, Грузия тожливирус билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилди, мутахассислар томонидан тузилган протокол асосида ҳаракат қилди ва вазиятдан катта йўқотишсиз чиқиб кетди. Қирғизистонда эса камчиликлар кўп. Шунинг учун давлат экспертларининг таҳлилини кўриб, уларнинг фикрларини тинглаб, қарор қабул қилса яхши бўлар эди «, – деди Қўжўшев.

Унга кўра, мамлакатни ташқи қарзининг таъсири кейинги 10 йил ичида ўз таъсирини кўрсатишда давом этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ