Қирғизистон футбол иттифоқининг ижроия қўмитаси янгиланади

Бугун, 10-декабрь куни Қирғизистон футбол иттифоқининг (КФИ) навбатдаги конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда КФИ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда ташкилотнинг юқори лавозимли расмийлари ва Ижроия қўмитаси аъзолари 2020-2022 йиллар учун сайланади.

«Кейинги конгрессда КФИ президенти томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тингланади. Биринчи вице-президент, учта вице-президент ва футбол иттифоқининг ижроия қўмитаси аъзолари сайланади», – дейилади хабарда.

Футбол ташкилотида тўртта вице-президент ва 14 нафар ижроия қўмита аъзолари бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ