10-декабрь ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан уч бемор вафот этди. Тожливирусдан ўлганлар сони 1306 кишини ташкил қилмоқда.
Сўнгги кун ичида CОВИД-19 касаллигининг 379 та ҳолати қайд этилди:
– Бишкек – 120 бемор;
-Ош – 8;
– Чуй вилояти – 98;
– Ўш вилояти – 11;
– Талас вилояти – 10;
– Норин вилояти – 7;
– Иссиқкўл вилояти – 81;
– Жалолобод вилояти – 29
– Боткен вилояти – 15.
Тожливирус билан қайд қилинганларнинг умумий сони 76 минг 391 кишига етди.
10-декабрь ҳолатига кўра 527 киши COVID-19 дан даволанди:
-Бишкек – 140;
– Ўш шаҳри – 16;
– Чуй вилояти – 104;
– Ўш вилояти – 36;
– Талас вилояти – 21;
– Норин вилояти – 11;
– Иссиқкўл вилояти – 41;
– Жалолобод вилояти – 86;
– Боткен вилояти – 72.
Мамлакатда вирусдан соғайганлар сони 68 894 кишига етди.
Бир кун ичида яна 11 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланганлиги аниқланди, шундан 2 нафари қизил зонада. Шу куннинг ўзида 17 нафар ходим соғайиб кетди.
COVID-19 вирусини юқтирган шифокорлар сони 4007 кишига етди, шундан 3719 киши соғайди.
Айни пайтда 2305 бемор касалхоналарда даволанмоқда, 3041 бемор эса уйда даволанмоқда.