Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудлари раҳбарларининг учинчи учрашуви якунланди.
Учрашувда икки мамлакатнинг чегара ҳудудлари, савдо-иқтисодий алоқалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Натижада махсус протокол имзоланди.
Қирғизистон томонидан Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиков бошчилигидаги ҳукумат аъзолари, Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва бошқалар қатнашдилар.
















