Қирғизистондан чорва молларини хорижга олиб чиқиш тақиқланди

Қирғизистондан ҳайвонларни хорижга олиб чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва мелиорация вазири Тилек Тоқтоғазиев билдирди. 

«Аввалгига солиштирганда ҳозир Қирғизистондан Ўзбекистонга 10 ҳисса кўп ҳайвон ўтяпти. Чорва молларини экспорт қилиш тўхтатилган, чунки ички бозорда чорва молларини етказиб бера олмаслик хавфи мавжуд. Тегишли фармонга ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи Артем Новиков қўл қўйди. Ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучига киради»,- дейди вазир Токтоғазиев.

Сўнги ойларда Қирғизистонда гўшт нархи кескин кўтарилиб, бир килограмм қўй ва мол гўшти 450-500 сомдан сотилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ