Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган чорва ҳайвонлари қирғизистонлик эгаларига қайтарилди

Қирғизистонлик ва ўзбекистонлик чегарачиларнинг музокаралари ортидан 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган 51 бош қўй, 7 бош қорамол ва 5 та от қирғизистонлик эгаларига қайтарилди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, 17 ноябрь куни Олабуқа чегара отряди ходимларига қўшни давлат ҳудудига ўтиб кетган 51 бош қўйи ва 7 бош сигирини қайтаришда кўмаклашиш илтимоси билан Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида жойлашган Булоқбоши қишлоғида истиқомат қилувчи Т. Ў. мурожаат қилган.

Эртаси куни Бозорқўрғон туманининг Сейдиқум қишлоғи турғуни М.А чегарачилардан Ўзбекистонга ўтиб кетган отларини қайтаришда ёрдам беришни сўраган.

Шундан сўнг икки давлат чегара хизмати вакиллари телефон орқали ўзаро музокаралар олиб боришган, пировардида ҳайвонлар эгаларига қайтарилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ