Финпол Хитойга 180 миллион долларни олиб чиқиб кетган фуқарони ҳибсга олди

Қирғизистон фуқароси Хитойга 180 миллион АҚШ долларини яширинча олиб ўтаётганлиги учун ҳибсга олинган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати (Финпол) хабар берди.

Финполнинг Чуй вилояти Сўқулук ва Москва туманларидаги бўлими тезкор-қидирув тадбирларини ўтказди ва солиқ тўлашдан бўйин товлаган жиноий гуруҳ фаолиятининг олдини олди. Унда товарларни сотиб олиш баҳонасида Хитойга 180 миллион доллардан ортиқ маблағ олиб кирилганлиги аниқланди.

«Текширув давомида жиноий гуруҳларнинг ноқонуний фаолияти натижасида Қирғизистон давлат бюджетига 1,1 миллиард сом зарар бўлганлиги аниқланди. Бошқача айтганда, улар катта миқдордаги солиқларни тўламадилар», дейилади хабарда.

29-октабрь куни ушбу жиноятга гумон қилиниб, А.У. ушланиб, Бишкек милиция бошқармасининг вақтинча сақлаш қамоқхонасига олиб кетилган.

Эртаси куни Биринчи май туман суди уни ҳибсга олди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу коррупция схемасига алоқадор мансабдор шахслар аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ