Миллий банк валюта бозорига 42 миллион доллар сотди

29-октябрда Миллий банк валюта бозорига 42,4 миллион доллар сотди. Бу ҳақда банкнинг маълумотларида айтилган.

Сомни барқарор ушлаб туриш мақсадида Миллий банк йил бошидан бери 15 маротаба интервенция ўтказди. Октябрь ойида доллар иккинчи марта сотилди.

Долларнинг Қирғизистон сомига нисбатан расмий курси ҳозирда 81 сом 80 тийин.

Шунингдек, Банкларда ва валюта айирбошлаш шохобчаларида 81 сом 90 тийин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ