Қирғизистон бозорлари ассоциацияси: Савдогарлар ўз молларини ололмаяпти, уч мавсум беҳуда ўтиб кетди

Тожливирус пандемияси бошланганидан буён қирғизистолик тадбиркорлар ва юк ташувчилар ўз товарларини ололмаяптилар. Учта савдо мавсуми ўтиб кетди, тўртинчиси ҳам хавфи остида. Бозорлар ассоциацияси президенти Дамира Долоталиева бу ҳақда иқтисодиёт вазирининг тадбиркорлар билан учрашувида айтиб ўтди.

“Хитой билан чегаранинг ёпиқлиги сабаб тадбиркорлар беш ойдан бери ўз молларини ололмаяпти. Вазият кундан кун оғирлашмоқда. Кўпчиликнинг кредитлари бор, тадбиркорлар, мол етказувчилар ва савдогарлар аянчли аҳволда. Биз фақат чегарадан ўтиш жараёнини тезлаштирилишини ва молларни олишга ёрдам беришни илтимос қиламиз “, деди у.

Иқтисодиёт вазири Санжар Муканбетов ушбу масалани тезроқ ҳал қилинишига ва Хитой томони билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўтказиш алгоритмини қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқишга «қизиқиш билдирган».

Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси 2020 йил январь-август ойларида 3,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу дегани кўрсаткичлар ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 22,1 фоизга камайган. Бунда Импорт 31,6% га камайган бўлса, экспорт ҳажми 3,5% га ошди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ