Боткен шаҳрида қиймати 6 миллион долларлик тўқимачилик фабрикаси қурилмоқда

Боткен шаҳрида тўқимачилик фабрикаси қурилиши жадал давом этмоқда. Бу ҳақда Боткен шаҳар мэри Мамиржан Раҳимов  маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, завод 2,5 гектар ер майдонида инвесторлар томонидан қурилмоқда. Уни Каганат Инвест компанияси қурмоқда. Лойиҳанинг умумий тахминий қиймати 6 миллион долларни ташкил этади. Декабрга қадар ташқи ишлар якунланади ва Европадан зарур ускуналар олиб келинади. Қурилиш 2021 йилда якунланади.

Ушбу фабрикадан ташқари шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича бошқа ишлар ҳам олиб борилмоқда. Ўрикни қайта ишлаш заводи, мол сўйиш пункти, 1000 тонналик логистика маркази ва майдалаш цехини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 2018-2022 йилларда Боткен шаҳрини ривожлантириш дастури асосида саноат зонасида 23 та янги корхона очиш режалаштирилган. Ушбу корхоналарнинг очилиши яқин йилларда 2500 иш ўрни яратишга имкон беради.

Ҳукуматнинг 2019-йилнинг 21-январидаги 617-сонли қарори асосида Боткен шаҳрининг Чет-Булоқ кварталидаги 172,9 гектар ер майдонлари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа ерларга айлантирилди. Юқоридаги ерларнинг 20,2 гектари хусусий тадбиркорларга берилган. 152,9 гектар ер бўш. Шундан 25 гектари яқин ойларда берилади. Айни пайтда 2,5 гектарлик тўқимачилик фабрикаси қурилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ