Ўш вилояти ҳудудида 7 та назорат пункти ўрнатилди

Ўш вилояти ҳудудига кириб-чиқиш чекланиб, ҳар бир туманга кириш жойларида еттита санитария назорат пунктлари ўрнатилди. Бундан ташқари, Ўш-Бишкек йўлида микроавтобуслар қатнови тақиқланди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Женишбек Аширбоев маълум қилди.

Унга кўра, тожливирусга қарши кураш бўйича минтақавий штаб қарори қабул қилинди. Назорат-ўтказиш пунктлари ходимлари ушбу минтақада тожливируснинг юқори даражаси ҳақида хабар беришмоқда, ҳар бир фуқаронинг санитария қоидаларига риоя қилиши, ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш зарурлигини тушунтиришмоқда.

“Вилоят ҳудудида тожливирус билан касалланиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли, назорат пунктлари огоҳлантириш сифатида ўрнатилди. Бир ҳудуддан бошқасига чиқаётган йўловчилар сонини камайтириш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Масалан, биз 5 ўриндиқли автоуловларда йўловчилар сонини 3 тага, 20 ўриндиқли микроавтобусларда йўловчилар сонини 10 кишига камайтириш кераклигини айтмоқдамиз. Масофани сақлаш керак. Юзқоп ва ҳимоя воситаларини тақинглар. Шунингдек Ола-Белда қор ёғиши сабабли Бишкекка автобусда бориш тақиқланди », – деди Женишбек Аширбаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ