COVID-19: Беш бемор вафот этди, 470 янги ҳолат қайд этилди

17-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан бешта бемор вафот этди. Учтаси Ўш вилоятида, биттаси Бишкекда яна биттаси Норин вилоятида қайд қилинган.

Пандемия бошланганидан бери тожливирус мамлакатда 1108 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Сўнгги сутка давомида 470 янги COVID-19 касаллиги қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, жами 51 минг 490 бемор қайд қилинган. Шу жумладан:

– Бишкек – 98;

– Ўш – 38;

– Чуй вилояти – 32;

– Ўш вилояти – 97;

– Талас вилояти – 7;

– Норин вилояти – 1;

– Иссиқкўл вилояти – 17;

– Жалолобод вилояти – 98;

– Боткен вилояти – 82.

Айни пайтда 2353 бемор касалхоналарда, 2049 бемор уйда даволанмоқда.

17 октябр ҳолатига кўра 221 киши COVID-19 дан соғайди. Жами 45509 бемор тожливирусдан соғайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ