Қирғизистонада яна 22 киши коронавирусни юқтириб олган

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда Бишкекда саккиз, Ўш вилоятида уч, айни шаҳарда беш ва Норин вилоятида беш нафар одамда коронавирус аниқланган.

Бугунги кунда, республика бўйича коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 590 нафарга етди. Улардан етти нафари вафот этиб, 216таси соғайган.

Коронавирус сабаб 25-мартдан 15-апрелгача Бишкек шаҳри, Ўш ва Жалолобод вилоятларининг айрим туманларида фавқулотда холат эълон қилинган.

Мазкур холат муддати 14-апрелда 30-апрелгача узайтирилган. Норин шаҳри ва От-Боши туманида ҳам фавқулотда холат жорий қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда хасталикни энг кўп ёйинланиши 20-24 апрел кунларига тўғри келишини тахмин қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ