Вазирлик: Ҳусусий мактаблар ўқув ҳаққига аралаша олмаймиз

Таълим вазирлиги ота-оналарни ҳусусий мактабларнинг етакчилари билан ўзаро суҳбатлашиб, икки томон учун ҳам қулай бўлган шартга келишиб олишга чақирди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.

Ўлкадаги вазият сабаб мулкнинг турига қарамай, барча таълим масканлари ўқитиш жараёнини масофадан олиб бормоқда.

Вазирлик матбуот хизмати билдиришича, масофавий билим беришга ўтгандан бошлаб, фарзандлари ҳусусий мактабларда билим олаётган ота-оналардан ўқув ҳаққини камайтириш, ҳусусий таълим ташкилотлари етакчиларидан мактаб биноси учун қаралган ижара суммасини қисқартиришга ёрдам бериш бўйича кўплаган мурожаатлар тушмоқда.

“Вазирлик бир томондан коронавирус сабаб карантинда ўтириб, даромодсиз қолган ота-оналарнинг ва иккинчи томондан фаолияти ўқитишдан тушган маблағга боғлиқ бўлган ҳусусий мактабларнинг аҳволини тушуниб турибди”,- деб айтилади маълумотда.

Вазирлик дарслар масофадан туриб ўтилаётгани учун ҳусусий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг овқатига, канцеляр товарларга ва коммунал тўловларга сарфланувчи маблағлар ҳозирда керак бўлмагани сабаб мана шу ҳаражатларни ўқув ҳаққидан қисқартиришни таклиф қилади. Шунингдек, ота-оналарни ҳусусий мактабларнинг етакчилари билан ўзаро келишиб олишга чақирди.

ХУРМАТОЙ НУРМАТОВА

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ