Бишкекда фавқулотда ҳолат режимини бузганлардан велосипедлар олиб қўйилмоқда

Қирғизистон пойтахтида комендатура фавқулотда ҳолат режимни бузганлардан икки ғилдиракли транспорт воситасини олиб қўйишга қарор қилди.

«Шаҳарда велосипедларда айланишни тавсия қилмайман. Агарда кўчага чиқсангиз, у ҳолда фавқуотда ҳолат тартиби қоидаларини бузиш сифатида сизнингвелосипедингиз вақтинча олиб қўйилади», – дея баёнот берди Бишкек коменданти Алмазбек Орозалиев.

Рейдлар бошланди. Велосипед эгаларининг ушлангани борасидаги видео ва фотолар пайдо бўлди. Бу қирғизистонликлар орасида норозиликларга сабаб бўлди ва ижтимоий тармоқларда комендатурага саволларни қалаштириб ташлашди:

– Бугун велосипед – биринчи рақамли душман. Эртага – самокат, роликлар. Индингачи…?

– Веловолонтерлар ҳаёт учун зарурбўлган дориларни етказиб беришдек муҳиммиссияни бажармоқда. Улар шу вақтга қадар инсулин бўлган500 та жўнатмани етказишди. Уларга рухсатнома беришингизни сўраймиз.

– Велосипеддаги курьерлар масаласида уларнинг мижоз ва бизнес ўртастида муносабати борми?

Бу масалалар юзасидан комендатура изоҳ бермади.

Қирғизистонда фавқулотда ҳолат режими жорий қилинган бўлиб 30 апрелгача амал қилиши керак.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ