COVID-19: Беш киши вафот этди, 388 та янги касаллик қайд этилди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка ичида беш киши тожливирусдан вафот этди.   Бишкекда – 1, Ўш вилоятида – 2,  Боткен вилоятида 2 ўлим қайд этилди. Тожливирусдан ўлганлар сони 1099 кишини ташкил этмоқда.

15-октябрда тожливируснинг 388 та янги ҳолати қайд этилди. Республика штаби маълумотларига кўра, энг кўп касаллик Жалолобод ва Боткен вилоятларида қайд этилган.

Бишкек – 59;

Ўш – 55;

Чуй вилояти – 19;

Ўш вилояти – 50;

Талас вилояти – 16;

Норин вилояти – 1;

Иссиқкўл вилояти – 19;

Жалолобод вилояти – 86;

Боткен вилояти – 83.

Бош штаб маълумотларига кўра, тожливирус билан касалланганлар сони мамлакат бўйлаб 50 589 кишига етган.

Бир кун ичида мамлакатда 196 киши тожливирусдан соғайди. Бишкекда – 17, Ўшда – 20, Чуйда – 12, Ўшда – 40, Таласда – 1, Иссиқкўлда – 12, Жалолободда – 62, Боткенда – 32 бемор.

Ҳозирги вақтда тожливирусдан соғайганларнинг умумий сони 45 080 га етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ