Тиббиёт ходимларидан мурожаатларни қабул қилувчи онлайн-ресурс ишга туширилди

Қирғизистонда тиббиёт ходимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида онлайн-ресурс ишга туширилди.

Республика оператив штабининг маълум қилишича, бевосита мазкур портал орқали тиббиёт ходимлари «соғлиқни сақлаш ташкилотини шахсий ҳимоя воситалари, тиббиёт анжомлари, жиҳозлари ва дори-дармонларбилан таъминлаш юзасидан ариза беришлари, шунингдек ишда юзага келган муаммо ва мураккабликлар (рухсатнома олиш, озиқ-овқат таъминоти, маош ва бошқалар) юзасидан маълумот беришлари мумкин».

Аризалар http://med.tunduk.kg. бўйича расмийлаштирилиши мумкин. Таъкидланишича, ҳар бир мурожаат бирма-бир кўриб чиқилади, унда кўтарилган масалаларнинг ҳал қилиш муддати ва тартиби штаб томонидан белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ресурснинг ишга туширилиши куни кеча Республика оператив штабида муҳокама қилингани юзасидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов маълум қилган эди. Унинг ишонтириб айтишича, «тибиёт ходимлари томонидан кўтариб чиқиладиган ҳар бир муаммо ва ариза диққат билан ўрганилади ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида топшириқлар берилади». Унинг сўзларига қарганда, тиббиёт ходимларидан тушаётган шикоятлар тегишли давлат идоралари ва айрим муассаслар раҳбарларининг етарлича ишламаётганидан далолат беради.

Айни шу мажлисда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига икки кун муддатда тиббиёт ходимларига март ойи учун қўшимча тўловлар берилиши топширилди.

19 апрел ҳолатига кўра, ҚРда COVID-19ни юқтирган 554 кишининг 154 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилади. Аввал тузалган 133 бемор ва беш кишининг вафот этгани эътиборга олинса, у ҳолда ҚРдаги ҳар уч беморнинг биттаси тиббиёт ходимлари экани ойдинлашади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ