Қирғизистонга Хитойдан шифокорлар гуруҳи келди

20 апрел куни Қирғизистонга Хитойдан бир гуруҳ тиббиёт мутахассислари келди.

Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, хитойлик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам беради, ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар, шунингдек беморларни даволашдаги энг яхши амалиёт ва усулларни ўргатишади.

Яқинда Қирғизистонга Польшадан бир гуруҳ мутахассислар келган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шифокорлар БишкекдагиРеспублика клиник инфекция шифохонасида ишга киришди, улар бу ерда 27 апрелга қадар бўлишади. Шундан кейин улар маҳалий шифкорларга ёрдам бериш мақсадида Ўш ва Жалолобд вилоятларига йўл оладилар.

20 апрел ҳолатга кўра Қирғизистонда 568 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани қайд қилинди.

Сўнги бир кеча кундузда COVID-19 ташхиси қўйилган 68 нафар бемор соғайиб кетгани боис, стационардан уйга рухсат берилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев маълум қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ