Аликбек Жекшенқулов Бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатилади

Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенқулов Қирғизистон Бош вазири лавозимига бугун, 10 октябр куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтадиган VI чақириқ Олий Кенгаш йиғилишида номзод қилиб кўрсатилади. Бу ҳақда бир қатор манбалар хабар беришмоқда.

Аликбек Жекшенқулов ҳеч бир партияда йўқ ва бетараф номзод сифатида танланган.

Бошқа томондан, Садир Жапаров ҳокимият учун курашда рақиблардан бири бўлиб, бугунги қарама-қаршиликдан ғалаба билан чиқса, можаро марказига айланиши мумкин.

Шунингдек, жамоатчилик орасида Узарбек Жилқибаев ва Таалат Масадиқовнинг исмлари тилга олинмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ